Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди бугун Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти мақбарасини зиёрат қилди.

Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Наредра Модига ушбу мажмуа ва унинг тарихи ҳақида маълумот берилди.

Сирож Аслонов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА.