Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Самарқанд саммитида ташкилотни ривожлантириш бўйича 2040 йилгача бўлган стратегиясини қабул қилиш таклифини илгари сурди.
«Халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, биз 2040 йилгача ривожланиш стратегиясини тайёрлашга киришишимиз мумкин. Ушбу дастурий ҳужжат кўп томонлама ҳамкорлигимизнинг барча йўналишини қамраб олиши зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, ушбу ҳужжат ташкилотнинг муҳим вазифаларини ҳал қилишга, яъни «бирдамликни мустаҳкамлаш, ўзаро кўмаклашиш ва Шанхай руҳи тамойиллари асосида ҳамкорлик қилиш» имконини беради. «Биз фақат шу йўл билан ШҲТ минтақаларида тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлай оламиз», – дея қўшимча қилди Мирзиёев.