ШҲТ Бош котиби Чжан Мин бугун Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун бўлганини таъкидлади.
Эроннинг аъзоликка қабул қилиниши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлаши шубҳасиз. Меморандумда кўзда тутилган барча мажбуриятлар бажарилгандан кейин, Эрон Ислом Республикаси ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади.
Эрон 2005 йилда ШҲТда кузатувчи давлат мақомини олган эди. ШҲТнинг 2021 йил сентябрда Душанбеда бўлиб ўтган саммитида Эронни ташкилотга аъзо қилиб олиш жараёни бошланганди.