Россия бюджетининг ҳолати йигирмалик ва БРИКСнинг кўплаб мамлакатларига қараганда яхшироқ, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Инқирозга қарши кенг кўламли чора-тадбирларнинг тезкорлик билан қабул қилиниши, эришилган барқарорлик асосий омилидир. Россия иқтисодиётининг ташқи таҳдидларга қарши мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан ўтган йиллардаги масъулиятли макроиқтисодий сиёсатимиз натижасидир, шунинг учун Россия бюджетининг ҳозирги ҳолати G20 мамлакатлари ва БРИКС мамлакатларидаги дўстларимиз билан таққослаганда ҳам сезиларли даражада яхши”, деди Путин иқтисодиёт бўйича йиғилишда.