Буюк Британия Қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Букингем саройи хабар тарқатди.
Қиролича сўнгги ойларда Шотландиядаги Балморал қасрига кўчиб ўтган эди.. Охирги кунларда унинг аҳволи оғирлашгани ва шифокорлар назоратига олингани хабарлар тарқатилганди. Қироличанинг 4 нафар фарзанди, 8 нафар набираси ва 12 нафар эвараси бор.
Елизавета II 1926 йил 21 апрель куни туғилган. У 1952 йилда тахтга ўтирган, у 70 йил тожни энг кўп вақт ўзида сақлаб турган монарх ҳисобланади.
Қиролича вафотидан кейин унинг тўнғич ўғли Уэльс шаҳзодаси Чарльз Бирлашган Қиролликнинг янги монархи бўлди.
73 ёшли Чарльз Британия тахтига ўтирган энг кекса ворис ҳисобланади. У онаси вафотидан кейин Қирол бўлди, мамлакат анъаналарига кўра, унгача тахтга ўтиролмасди.