“Миллият” газетасига интервью берган Адлия вазири Бекир Боздаг Туркияда ўтаган президентлик сайловлари кунини аниқ айтиб берди.

“Кейинги йилнинг 18 июнидаги сайловларда амалдаги Президент Режеп Таййип Эрдоған ўз номзоди билан қатнашади. Бу эса унинг президентлик сайловида иккинчи марта иштироки бўлади”.

Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аввалдан Эрдоған номзодини эълон қилган эди. Олти сиёсий партиядан иборат мухолифат блоки ҳали ўз номзодини кўрсатгани йўқ.

Мухолифат аввалроқ Эрдоғаннинг иккинчи марта президентлик сайловларида қатнаша олмаслиги тўғрисида танқидий фикр айтган эди. Адлия вазирлиги бунга ўз муносабатини билдириб, изоҳ берганди.