Владимир Зеленский Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашувдан кейин Москва билан музокаралар фақат Россия қуролли кучлари Украина ҳудудидан чиқиб кетгандан кейин бўлади, деб баёнот берди.

«Тинчлик музокараларини бошлаш учун Россия босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетиши керак», – дея келтиради Зеленский сўзларини Anadolu агентлиги, деб ёзмоқда РИА Новости.