Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уй ва АҚШ Давлат департаментидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва делегациянинг бошқа аъзоларига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси сессиясига бориши учун кириш визаси беришни сўради.

Бу ҳақда Россия элчиси Анатолий Антонов «Rossiya24» телеканалида маълум қилди.

Элчининг таъкидлашича, “дипломатик миссия АҚШ тадбирда иштирок этадиган Россия вакилларининг киришига тўсқинликни тўхташини талаб қилаверади”.

“Ўзим ҳам, шахсан, Давлат департаментига бориб, делегациямизнинг сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ тадбирида иштироки бўйича юзага келаётган муоаммони кўтараман”, деди Антонов.

БМТ Бош ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги 20-26 сентябрь кунлари очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтади. Кетма-кет икки йил COVID-19 пандемияси туфайли тадбирлар видеоконференцалоқа тарзида ўтказилганди.