Ҳозир Қўшма Штатларни бошқараётган қобилиятсиз одамлар дунёни учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин, деб баёнот берди АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп.
“Лаёқатсиз одамлар туфайли бугунги барча хатти-ҳаракат бизни учинчи жаҳон урушига етаклаш билан якунланиши мумкин”, дейилади баёнотда.
Трампнинг сўзларига кўра, “бу уруш тарихдаги энг даҳшатлиси бўлади, чунки бизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қуроллар бор”.
Собиқ Президент “агар мен АҚШни бошқариб турганимда Украина ва Тайвань атрофидаги ҳозирги инқирознинг олди олинган бўларди”, деди.
Унинг фикрича, “ҳар қандай ҳолатда ҳам Қўшма Штатларни чет эллардаги бемаъни ва кераксиз жанговар ҳаракатдан тийилтириш керак, чунки америкаликлар буни хоҳламаяптилар”.