«Париж-2024» мусобақаларини бошқариб боришда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам қатнашади.
Халқаро гимнастика федерацияси «Париж-2024» Олимпия ўйинларида мусобақаларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати, тўрт йилликнинг энг нуфузли комплекс ўйинларида ўтадиган спорт гимнастикаси баҳсларини бошқариб боришда ҳамюртимиз, спорт гимнастикаси бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Равшанбек Мирзаев ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 26 июль-11 август кунлари бўлиб ўтади. Бугунгача Ўзбекистон спорт делегациясининг умумий йўлланмалар сони 38 тани ташкил этмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА