Украина 2023 йилда ўтадиган “Евровидение” қўшиқлар танловининг финал босқичини ўтказишга тайёргарликни бошлаб юборди.

Бу ҳақда мамлакат Президенти маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

“Биз ва Европа телерадиоэшиттириш иттифоқи учун асосий масала – хавфсизлик. Украина Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари “Евровидение-2023” тадбирига жиддий киришган”, дейилади ахборотда.

Фақат тадбирни ўтказиш учун жой танлаш қийин кечмоқда.

Владимир Зеленский аввалроқ “Евровидение”нинг навбатдаги финал босқичини Мариуполда ўтказишга эришамиз, дея баёнот берганди.