Халқ банки: Мўйноқликларга шодлик улашган воқеа

Акциядорлик тижорат Халқ банки аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида охирги уч йил давомида республика бўйича 130 га яқин туман ва шаҳар филиалларини замонавий қиёфада тўлиқ қайта таъмирлаб, фойдаланишга топширди.

Бугун ана шундай филиаллардан навбатдагиси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида янгидан фойдаланишга топширилди.

2.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокими Сайловбой Дониёров, акциядорлик тижорат Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали раҳбари Омонгелди Сафарбоев ва бошқалар мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар Республикамизниг энг чекка туманларидан бири саналган Мўйноқ мисолида ҳам ўз самарасини бераётганлигини такидлашди.

Ушбу туман Қорақалпоғистон Республикасининг маркази Нукус шаҳридан 220 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда 21 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Халқ банкининг замон талаблари даражасида қурилиб жиҳозланган Мўйноқ филиалининг янги биносини фойдаланишга топширилиши мўйноқликлар учун қувончли байрамга айланиб кетди.

3.jpg

– Шу пайтга қадар бизнинг туманимизда бу каби барча қулайликларга эга бўлган замонавий банк йўқ эди. Ушбу банк билан аввалгиси ўртасида ер билан осмон фарқ бор. Банк биносининг ичига кириб кўрдим, жудаям чиройли ва замонавий қурилган. Бу ерга келадиган аҳоли учун яратилган қулайликлар, мебеллар ва жиҳозларни кўриб кўзинг қувнайди. Давлатимиз раҳбарига, банк мутасаддиларига мўйноқликлар номидан миннатдорлик билдираман дейди меҳнат фахрийси, Тажигурадова Сарвиноз.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ўтган йили Халқ банкининг Оқманғит филиали 2 миллиард 238 миллион сўм маблағ ҳисобига янгидан бунёд этилган бўлса, 2015-2016 йилларда банкнинг Тахиатош, Кегейли, Беруний, Чимбой, Шуманай туман филиаллари тўлиқ қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилган.

5.jpg

Халқ банки Мўйноқ филиали қурилишига эса 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.