Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Конституцияга ўзгариш киритиш бўйича бўлиб ўтган референдум республика тарихида бурилиш нутқаси бўлишини таъкидлади.

Давлат раҳбари баёнотига кўра, 2022 йил январда содир этилган давлат тўнтарилишига уриниш мамлакатни сиёсий модернизациялаш зарурлигини кўрсатди. Айнан шу масала референдумга олиб чиқилди.

“Тегишли тузатишлар “суперпрезидентлик” шаклидан нуфузли парламент ва ҳукуматга ҳисоб берадиган президентлик республикасига  ўтишни мустаҳкамлашга қаратилган”, дейди, жумладан, Тоқаев ўз баёнотида.

Қайд этилганидек, Конституцияга тузатиш киритилиши билан Президент ваколатидаги ортиқча бандлар олиб ташланади. Хусусан, давлат раҳбарининг парламент юқори палатасини шакллантиришдаги иштироки қисқаради, маҳаллий ваколатли ва ижроия  идораларга таъсири пасаяди.

ЎзА