“Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш”мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Маҳаллада “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш;
2. “Маҳалла – ижтимоий адолат маскани” шиори остида ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини маҳалла аҳолисига сингдириш;
3. “Адолат – қонун устуворлигида” маҳалла фуқароларида юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш;
4. “Мустақиллик, энг аввало, ҳуқуқдир!” жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш;
5. “Конституция менинг тақдиримда” аҳолини ўз ҳуқуқларини пухта билиш ва қонун устуворлигини таъминлашга ўргатиш;
6. Маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари ва ижтимоий-маънавий ўзгаришларни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларда ёритиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш;
7. Янги Ўзбекистон стратегиясининг маҳалладаги амалий натижасини миллий ва хорижий медиа манбаларда ёритиш;
8. Демократик ислоҳотлар натижалари, инсон қадрининг маҳалладаги амалий ифодасини босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
9. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ишларида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кучайтириш;
10. “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” ғояси асосида ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган илм-маърифат дурдоналарини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш ишларига кўмаклашиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелидан 31 майигача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.