Япония мудофаа вазирлиги ҳавода ҳар доим парвозда бўлиб турадиган ўнлаб учувчисиз ўзи учар қурилмалар гуруҳларини яратиш лойиҳасини ўрганиб чиқмоқда, улар душманнинг гипертовушли ракеталарини тезкорлик билан пайқаб, уриб туширишга қаратилади.
Мазкур дастурни ишлаб чиқишга вазирлик 2022 молия йили учун ажратилган давлат бюджетидан маблағ сўраш ниятида, деб маълум қилди Sankei газетаси.
Ҳозирги пайтда ушбу маълумот бўйича АҚШ компанияси билан биргаликда дронлар турини танлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Режага кўра, улар алоҳида инфрақизил датчиклар билан жиҳозланади. Мазкур гуруҳлар Япония ва Шарқий Хитой денгизи ҳудудида парвоз қилиб, ҳаракатини АҚШнинг гипертовушли тизимларни кузатиб турадиган мингдан ортиқ кичкина йўлдошлар билан мувофиқлаштириб боради.
Тахмин қилинишича, дронлар 300 дан 1000 километргача бўлган баландликдаги орбитага жойлаштирилади.
SpaceNews портали 11 апрель куни Пентагоннинг Космик ривожланиш агентлиги (КРА) АҚШ Конгрессидан қўшимча 200 миллион доллар сўрагани ҳақида маълум қилган эди.
Хабарда келтирилишича, мазкур маблағ гипертовушли ва баллистик ракеталарни кузатиб бориш учун кузатув йўлдошлари тармоғини яратишга сарфланади.
КРА тармоғи 2025 йилга келиб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. Хабарда айтилишича, лойиҳа айни пайтда Пентагон учун энг долзарб масалалар қаторида турибди.