Украина президенти Владимир Зеленский G-20 саммитида иштирок этиш учун таклиф олганини маълум қилди, — деб ёзади “Арменпресс”.
Чоршанба куни Индонезия президенти Жоко Видодо билан телефон қўнғироғидан сўнг у “Twitter”даги саҳифасида “G-20 саммитига таклиф қилганингиз учун ташаккур” деб ёзган.
— Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаганиз учун миннатдорман, — дейди Зеленский.
Шунингдек, мулоқот чоғида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Таъкидлаш жоиз, G-20 саммити 2022 йилнинг кузида Индонезияда бўлиб ўтади.