Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Президенти Владимир Путиннинг Индонезияда бўладиган G20 саммитига бориш ёки бормаслиги ҳақида қарор ҳали қабул қилинмаганини маълум қилди.
Аввалроқ, Индонезия молия вазири Муляни Индравати йил охирида бўлиб ўтадиган G20 саммитига барча G20 давлатлари раҳбарлари таклиф этилганини, жумладан, Россия Президенти Владимир Путин ҳам таклиф қилинганини маълум қилганди.
«Тегишли қарор қабул қилинганда, биз сизга хабар берамиз. Ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ», – деди Песков журналистларга.