"Ювентус"  сафарда муҳим ғалабага эришди

Футбол бўйича Италия чемпионат А сериясида 24-тур учурашувлари бошланди. Турнинг дастлабки учрашуви «Фиорентина» ва «Ювентус» ўртасида ўтди.

Флоренция шаҳридаги «Артемио Франки» стадионида ўтган ушбу баҳсда «Ювентус» жамоаси сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида 62 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида ҳакам «Ювентус» дарвозаси томон пенальти белгилади. Бунга сабаб Жоржо Кьеллини ён томондан жарима майдонига узатилган тўпни қўли билан ўйнагани бўлди. Бироқ, ҳакам ушбу вазиятга ойдинлик киргизиш учун видеотакрордан фойдаланди. Унда Кьеллини қўли билан тўпни қайтаришидан олдин мезбон футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди. Шу тариқа пенальти бекор қилинди.
Учрашувда туринликларга ғалаба келтирган голларга 56-дақиқада Федерико Бернардески ва 86-дақиқада Гонсало Игуаин муаллифлик қилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА