Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизматидан хабар қилишларича, 2018 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида ЎФА раиси А.Раматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 2018 йил 25 январь санасида бўлиб ўтган навбатдан ташқари Конференцияда баён қилинган масалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Конференцияда ЎФА раисининг ўринбосари этиб тайинланган Шерзод Тошматов спортнинг бошқа соҳасида ўта бандлиги, унга ишонилган янги жойда ишлаши учун вақт етишмаслиги туфайли ўз аризасига биноан раис ўринбосари лавозимидан кетди.
Унинг ўрнига эса «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси Сагдуллаев Фазлитдин Фатхуллаевич тайинланди.
ЎзА