Антониу Гутерреш БМТни ислоҳ қилиш бўйича иккинчи ҳисоботини эълон қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш БМТни 2030 йилгача бўлган даврда кун тартибига мувофиқ барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли ёндашувларни амалга оширишга чақирди. Бу ҳақда Синьхуа хабар бермоқда.
“Ташкилотнинг 2030 йилгача бўлган кун тартибидан чуқур ўзгаришлар ва адолатли глобаллашув жараёнини таъминлаш каби масалалар ўрин олган. Боиси одатдаги ёндашувлар давлатларнинг барқарор ривожланиши ёки Иқлим ўзгариши бўйича Париж конвенциясини бажаришда етарли самаралар бермаяпти”, дея қайд этган Антониу Гутерреш БМТга аъзо давлатларга тақдим этган ҳисоботида.
“Биз тез ўзгарувчан замонда ташкилотни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни секинлик билан амалга оширишимиз мумкин эмас. Буни тан олган ҳолда амалий ишларга ўтишимиз керак”, дейилади Бош котиб маърузасида.
У ташкилот ишини мувофиқлаштириш, ошкоралик ва ҳисоботларни яхшилашга қаратилган 7 асосий ислоҳотни рўёбга чиқаришни таклиф қилган.
Таклиф этилган ислоҳотлар қаторига БМТнинг янги мамлакатлар гуруҳларини яратиш, мувофиқлаштирувчи вакиллар тизимини қайта тиклаш, Ташкилотнинг институция сифатидаги мослашувчанлиги ва ҳамкорлик бўйича умумий ёндашувни кучайтириш масалалари ҳам киради.

 

ЎзА