Энди жисмоний тарбия ўқитувчилари муассаса раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади

Энди жисмоний тарбия ўқитувчилари муассаса раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчисини лавозимига тайинлаш ва озод этиш туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишилган ҳолда таълим муассасалари директорлари томонидан амалга оширилади.
Илгари жисмоний тарбия ўқитувчиси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилган.
Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари эса эндиликда муассаса раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади. Илгари бу тартиб жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан амалга оширилган.
Шунингдек, ҳўл мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 100 фоиз ҳақи олдиндан хорижий валютада олингандан сўнг экспорт қилишга рухсат берилишига оид талаб бекор қилинди.
Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикага олиб келинадиган металлургия хом ашёсини олиб киришга бўлган божхона имтиёзлари 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди.​​

 

ЎзА

  26.02.2019, 14:28  |    257 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!