Ишбилармон ва тадбиркорлар учун улкан имконият!

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда
“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига республиканинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 2 минг 859 та бўш ер участкалари, 668 миллиард 207 миллион сўм инвестиция киритиш, 9 минг 920 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 миллиард 93 миллион 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 576 та бўш ер участкалари 341 миллиард 858 миллион сўм инвестиция киритиш, 3499 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш шарти билан5 миллиард 746 миллион сўмга сотилди.
Ҳозирда “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида2 минг 283 та бўш ер участкалари 3 миллиард 640 миллион 700 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун:
– Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан
10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 40 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 миллиард 80 миллион сўмлик;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 миллиард 150 миллион сўмлик;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан
5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 31 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 510 миллион сўмлик;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан
5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 23 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 миллиард 325 миллион сўмлик;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан
10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 95 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 миллиард 610 миллион сўмлик;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан
5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 45 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 650 миллион сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
Аукционларда иштирок этиш шарти ва сотилаётган объектлар ҳақидаги маълумотларни “e-auksion.uz” сайти ёки бўлмаса, Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг (0371) 202-21-11 рақамли телефонидан масъул оператор орқали билиб олишингиз мумкин.
Инвестиция киритиш шарти билан электрон-онлайн аукцион савдоларида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Адолатли ва қулай тарзда бўш ер участкаларига эгалик ҳуқуқини қўлга киритинг ва биноларни сотиб олинг.​

 

ЎзА