Париж Олимпиадаси олдидан Францияда денге билан касалланиш ҳолати кўпайиши хавотирни кучайтиряпти.

Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Грегори Эмери журналистларга мамлакатда денге иситмаси рекорд даражада ўсиши кузатилаётганини айтди. Жорий йил 1 январдан буён 1679 кишида ушбу касаллик қайд этилган.

Мулозим таъкидлашича, энг кўп ҳолат Жанубий Aмерикадан ва Кариб денгизи давлатларидан келган йўловчиларда учраган.

Расмийлар Олимпиада пайти вирусга чалинганлар сони ортиши мумкинлигидан хавотирда.

Париж ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади.

Денге иситмаси ҳашарот орқали юқадиган юқумли касаллик.

ЖССТ маълумотига кўра, бу хасталикни махсус даволаш усули мавжуд эмас, етти кун давом этадиган аломат, одатда, оғриқ қолдирувчи восита билан даволанади. Мазкур вирус камдан-кам ҳолда ўлимга олиб келади. Жаҳон чивинга қарши кураш дастури маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 390 миллионга яқин одамда денге иситмаси юз бериб, 36 000 га яқин инсон вафот этади.