​Босма ОАВни қандай яхшиласа бўлади?

Термизда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан «Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. 
4.jpg
Унда Сурхондарё вилоятидаги газеталар бош муҳаррирлари, республика нашрларининг воҳадаги мухбирлари иштирок этаётир. Айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти А.Каримов «Ҳудудий нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва яхшилаш бўйича таклифлар» мавзусида маъруза қилмоқда.
8.jpg
Эркин мулоқот шаклида ўтказилаётган тадбирда «Сурхон тонги» вилоят газетаси бош муҳаррири ўринбосари С.Омонқуловнинг таъкидлашича, журналистика факультетларидан вилоят босма нашрларга амалиётни ўташ учун келаётган бўлажак мутахассисларнинг 98 фоизи умуман газета ва нашриётлар технологиясини билмайди. Дизайн бўйича етарли тасаввурга эга эмас. Доцент А.Каримовнинг фикрича, ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган ҳозирги пайтда газеталарнинг яшаб қолиши учун ҳар бир нашрнинг ўз сайтини ташкил этиш лозим.
Қизиқарли баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган тадбир давом этмоқда.​​

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА