Президентимиз ижодкорлар учун қурилаётган уйлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди, ёзувчи-шоирлар билан мулоқот қилди. 
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 апрелдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу боғини халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама гўзал ва бетакрор масканга айлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли сўз санъаткорларининг тарихий хотирасини абадийлаштириш мақсадида боғ ҳудудида Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилган эди.
Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.
4428c261-aba2-4d7c-3bb3-a325b99e736f.jpg
Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини кириб кўрди. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берди.
– Биз доимо зиёлиларни, ижодкорларни қўллаб-қувватлашимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев. – Улар яратган ибратли асарларни, шеърларни ёшларимиз қанча кўп ўқиса, маънавияти, маърифати юксалади, демакки, ватанпарвар бўлади. Ватанпарварлар қанча кўп бўлса, мамлакатимиз ҳам шунча тез равнақ топади.
Давлатимиз раҳбари уйинг биринчи қаватида жойлашадиган боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.
– Мактабгача таълим тизими доимий эътиборимизда бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. – Болалар айни боғча ёшида билимни тез ва осон ўзлаштиради, бир умрга эслаб қолади. Шунинг учун ушбу тизим ривожи билан боғлиқ масалалар доим диққатимиз марказида бўлиши керак.
Президентимиз мактабгача таълим муассасалари учун услубий қўлламалар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш, бу ишларга тажрибали ижодкорларни ҳам жалб этиш лозимлигини қайд этди.
569ae62d-c86e-a63b-a685-87c974645313.jpg
Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Президентимиз Бўзсув канали бўйлаб қурилган сўлим сайилгоҳни ҳам кўздан кечирди.
532fd39a-a42b-bd7f-7df7-8ac06702c37a.jpg
8060a45c-5a85-95f7-e903-c934688e503e.jpg
de6bb3ae-f650-e214-f0bc-84b09328f5fa.jpg

 

Зиёдулла Жонибеков, ЎзА