Йўл қурилиши соҳасидаги молиялаштирилмаган лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлиги кўриб чиқади

Йўл қурилиши соҳасидаги авваллари молиялаштириш ва амалга ошириш имконияти бўлмаган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасида мамлакатимизнинг шаҳар ва ҳудудларида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган учрашувда шундай келишувга эришилган.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, икки идора йиғилишида атоқли олимлар, соҳанинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари мутахассислари иштирок этишган.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2019-2021 йиллар ва 2030 йилларгача бўлган транспорт инфратузилмаси ривожланишининг узоқ муддатли ва қисқа муддатли стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқиш жараёни бошланди.

 

Н. Тошпўлатова, ЎзА