Япония Ташқи ишлар вазирлигининг махсус маслаҳатчиси Хироши Такахаши сўзга чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси янги форматда ташкил этилган. Конференция иштирокчилари томонидан билдирилаётган Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган аниқ таклиф ва мулоҳазалар ўз натижасини беради.
Япония афғон халқига ижтимоий-гуманитар соҳаларда ёрдам кўрсатиб, Афғонистондаги тинчликни тиклаш ва хавсизликни таъминлашда фаол иштирок этишини билдирди. Афғонистонда ўрнатиладиган барқарор мувозанат чегарадош мамлакатлага ҳам ўз таъсирини ўтказади.