Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳузуридаги ёшлар туризми агентлиги томонидан ташкил этилган лойиҳа доирасида Қозоғистондан келган 18 ёш турист юртимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлди. Иқтидорли, ташаббускор, изланувчан ёшлардан ташкил топган ушбу гуруҳ саёҳат давомида жонажон Ватанимиз тарихи, мамлакатимиз ёшлари, уларнинг ютуқларига қизиқиши маълум бўлди.

Ушбу туристик саёҳат қўшни мамлакатлар ва юртимиз ёшларини бирлаштириш, фикр алмашишида муҳим аҳамият касб этди.

 

ЎзА