Ван Илинни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
ф а р м о н и
Ўзбекистон иқтисодиётининг нефть ва газ тармоғини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги ҳамкорлиги, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун «CNPC» компанияси директорлар Кенгаши раиси, «PetroChina» компанияси раиси Ван Илин «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти             Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2018 йил 29 август