Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 13 сентябрда қабул қилинган
 
Сенат томонидан 2019 йил 14 сентябрда маъқулланган
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилинсин.
 
Ўзбекистон Республикасининг
           Президенти                                                              Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
 
2019 йил 14 сентябрь

 

ЎзА