Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Қарор асосида мазкур тузилма “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компангияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди.
Энди у экспортни суғурта билан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатади. Шу жумладан, харидорнинг кредити, қисқа муддатли дебиторлик қарзи, етказиб берувчининг кредити, экспортчининг айланма маблағларини тўлдириш учун берилган кредит, қолаверса, экспортни суғурта билан қўллаб-қувватлашнинг бошқа инструментларини тақдим этиш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми ҳамда хорижий ва маҳаллий сармоядорлар киритаётган сармоялар кўпаймоқда. Бу эса, табиийки, суғурта ҳимояси механизмларини такомиллаштиришни талаб этяпти.
ЎзА