Янги механизм мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчиликларни камайтиради

2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Яна бир янгилик – Халқ қабулхоналари секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан тегишли Халқ депутатлари кенгашлари мажлисида муҳокама қилиш учун ҳар чоракда ахборот киритади ҳамда ушбу ахборот юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботи эшитилади. Айни мана шу механизм ҳудудларда мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчиликлар камайишига хизмат қилади, раҳбарларнинг халқ олдида ҳисоб бериш тизимини янада самарали йўлга қўйиш имконини яратади.
Бунда республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар тўғрисида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳал қилиш учун киритилади.
Шу билан бирга Халқ қабулхоналарига бир қатор қўшимча вазифалар ҳам юклатилди. Хусусан, энди Халқ қабулхоналари секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш борасидаги фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боради.​​

 

ЎзА