Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 2 ва 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-бандига мувофиқ ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

Қ  А  Р  О  Р     Қ  И  Л  А  Д  И:

1. Козимджан Фазилович Камилов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайлансин.

2. Кароматжон Худайбергановна Давлетова беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилсин.

3. Рахат Аминбаевич Исмайлов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилсин.

4. Қуйидагилар:

Жанагул Исмайловна Балкибаева беш йил муддатга;

Аскаржон Бойисович Гафуров ўн йил муддатга;

Абдуманноб Кузиевич Рахимов беш йил муддатга;

Акмал Эргашевич Рахманов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин.

5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур қарорнинг 2, 3 ва 4-бандлари 2022 йил 24 августдан эътиборан амалга киритилади.

 

   Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

                  Раиси                                                                 Т.Нарбаева

 

Тошкент шаҳри,

2022 йил 10 август