Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцилар тўплами тайёр, у зарурат туғилганда тақдим этилади. Бу ҳақда пайшанба куни ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель ЕИ-Африка саммити арафасида маълум қилди.
«Биз ҳали ҳам дипломатия жараёнига ишонамиз. Биз барча саъй-ҳаракатимизни дипломатик фаолиятга қаратганмиз. Бошқа томондан олиб қараганда, санкцияларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлаб қўйганмиз. Бу жуда жиддий тўплам», деди Боррель ҳужжат зарурат туғилганда тақдим этилишини қўшимча қилар экан.