Қўшма Штатлар Толибон ҳаракати билан Дохадаги учрашувда эришилган келишувнинг қатор шартларини бажармаган. “РИА Новости” хабарига кўра, бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Амир Хон Муттакий фикр билдириб, ҳибсдаги ҳаракат аъзолари бир неча кунда озод қилиниши бўйича берилган ваъда бажарилмаганини айтди.
“Афсуски, улар (асирлар – таҳририят)ни ўзимиз озод этмагунимизча бу иш қилинмади. Шунингдек, АҚШ ҳозиргача Толибон расмий вакилларини қора рўйхатдан чиқармаган”, деди мулозим.
Вазир Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати ўз ваъдасида туриб, мамлакат ҳудудидан АҚШга қарши ҳаракатда фойдаланишга йўл қўйилмаслигини таъкидлади.