Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бокс бӯйича 3-болалар-ӯсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги бӯлиб ӯтди.

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ӯтказилган мусобақада 100 нафардан зиёд ёш боксчи иштирок этди. Уч кун давом этган мусобақа якунида ғолиблар аниқланди.

Жумладан, 2007-2008, 2009-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ӯсмирлар ӯз ёш ва вазн тоифаларида биринчи ӯринларни эгаллади.

– Мусобақани ӯтказишдан асосий мақсад, ёшларимиз ӯртасида спортнинг бокс турини кенг тарғиб қилиш, ёш спортчиларни қӯллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантиришдан иборат, – дейди спорт фахрийси Зарипбой Алланиязов. – Ҳар бир шогирдининг ғалабаси устози учун байрам туҳфасидир.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА