Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда миллий маданиятимиз, тилимиз ва саньатимизни янада чуқурроқ тарғиб қилишга чақирди:
– Биз нафақат миллий маданиятимизни, тилимизни, санъатимизни ҳам етарлича тарғиб қилолмаяпмиз. Биргина Сурхондарёга хос бахшичилик санъатини олайлик. Бу-шунчаки қўшиқ куйлаш эмас, бу бутун бошли тарихни ҳикоя қилишдек масъулиятли иш. Биз буни нафақат қадрлашимиз, балки келажак авлодлар ўртасида қизиқиш уйғота олишимиз шарт.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА