Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
– Наманганда келгуси беш йилда 7 та олийгоҳ ташкил этилиб, жами олий ўқув юртлари сони 10 тага етказилади. Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллар олийгоҳи ташкил этилади.
Талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида қўшимча 3 минг 600 ўринли 9 та янги ётоқхона қурилади. Натижада, талабалар турар жойига эҳтиёж ҳозирги 15 фоиздан 54 фоизга таъминланади, – деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА