Ўзбекистон «Миллий тикланиш»демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров Сурхондарё вилоятида сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда номзоднинг ишончли вакили Олий Мажлис Сенати аьзоси Бахтигул Бўтаева А.Қодировнинг таржимои ҳоли билан таништирди.

Тадбирда  Ўзбекистон  Республикаси  Президентлигига номзод иштирокчиларни сайловолди дастури билан таништирмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА