Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Миллий тикланиш демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

“Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида ўтаётган учрашувда партия вакиллари, депутатлар, маҳалла фаоллари, партияга хайрихоҳ ёшлар иштирок этаётир.

Дастлаб Президентликка номзод А. Қодировнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Мунира Қориева номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Шундан сўнг Президентликка номзод  сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирди.

— Барчамиз бир кемадамиз. Мақсадимиз бир,  — деди Алишер Қодиров. — Ўзбекистонни қудратли давлатга айлантириб, халқимиз фаровонлигини оширишдир. Бунинг учун эса аввало ўзимиз ўзгаришимиз, ислоҳотларни ўзимиздан бошлашимиз лозим.

Сайловчилар билан учрашув давом этмоқда.

 

А.Мусаев,ЎзА