Бўзатов туманида ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

–Бешинчи йўналиш – таълим сифатини ошириш орқали, Қорақалпоғистонда “инсон капитали”ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

Республика аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади.

Ана шу фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, уларни энг замонавий ва талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун, зарур шароитлар яратилади.

Бу орқали, келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 87 фоизга етказилади.

Бунинг учун, янги 40 та давлат ва хусусий, 525 та оилавий боғчалар ташкил этилади,  73 та давлат боғчаси реконструкция қилинади ва яна 40 минг нафар болажонларга боғчага бориш имконияти яратилади, – деди Шавкат Мирзиёев.