Айни пайтда Бўзатов туманида ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасини келгуси беш йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича режалар баён қилинмоқда.

Қорақалпоғистонда сув танқислиги энг оғир муаммолардан. Қайд этилишича, Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Мўйноқ туманларидан ўтадиган “Кегейли” ҳамда Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Хўжайли туманларидан ўтувчи каналлар юзаси 300 метр бўлиб кетган. Оқибатда 60 фоиз ҳам сув манзилга етиб бормаяпти.

Шавкат Мирзиёев ана шу каналларни “параллельный” деб атади. Ушбу каналларни бетонлаш, 16 та насос станциясини модернизация қилишга 100 миллион доллар ажратилади.

Бунинг ҳисобига 80 минг гектар ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолати яхшиланади. Бу ишлар яқин кунларда бошланади.

 

ЎзА