Бадиий-мусиқий композицияда 1941 йилдан тортиб, Иккинчи жаҳон урушининг кўплаб давлатлар қатори ўзбек халқи бошига солган даҳшати, катта йўқотишлари билан бир қаторда ўзбек халқи, хусусан, довюрак ўғлонларимиз жасорати, жафокашлиги ва қаҳрамонлиги акс эттирилди.
Халқимизга хос бағрикенглик, вафо ва садоқат хислатлари “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасида Зулфия Зокирова тимсолида гавдалантирилди.
Боғ марказидан ўрин олган рангин фавворанинг икки ёнидаги йирик экранларда 1945 йилда эълон қилинган Ғалаба садоси, уруш қатнашчилари кайфияти ҳарбий оркестр жўрлигида саҳналаштирилди.
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган ушбу бадиий-мусиқий композиция ва жанговар техникалар намойиши яна 10 кун давом этади.
Лейтенант Дилшод РЎЗИҚУЛОВ,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти