– Йўқ, мумкин эмас.
Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Демак, сизнинг иш берувчингизнинг жамоа шартномаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослари бўлмаса, сизни дам олиш кунлари ишлатиши тақиқланди.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, 130- модда.
(Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).
Гулноза Бобоева,ЎзА