Ахборот асрида яшаяпмиз. Журналистлардан бирор маълумотни яшириб кўринг-чи! Шу боис “ўзини ҳурмат қилган” ҳар бир ташкилотда матбуот котиби лавозими жорий этилган.

Ҳозир ОАВ вакиллари ахборот олишда унчалик қийналишмайди. Котибни топиб, мақсадини айтиш етарли. Раҳбарнинг қабулини кутиб, “сарғайиб” ўтиришга ҳожат йўқ.

“Йил танлови-2020”да албатта биз ҳам ўзимизнинг энг яқин ҳамкорларимиз- матбуот қотибларини унутмадик.

Шу дақиқаларда энг фаол матбуот котиблари билан танишиш имконига эга бўлдингиз.

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ МАТБУОТ КОТИБИ” йўналишида

I ўрин – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев;

II ўрин – Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Қобуловга насиб этди.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева эса III ўринга муносиб деб топилди.

 

ЎзА