«Янги Ўзбекистон – Янги Касаба уюшмалари» тарғибот тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида, муассаса ва ташкилотларда бириктирилган масъуллар иштирокида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида Бирлашма Кенгаши аппарати ходимларига, масъул ташкилотчиларга, касаба уюшмалари шаҳар кенгашлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табриги ва Қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари М.Данияров Президентимиз табригида касаба уюшмаларига ўтган йиллардаги фаолиятига юқори баҳо берганлигини ҳамда келажакдаги амалга оширилиши лозим бўлган янги вазифаларнинг белгиланганлигини ифтихор билан таъкидлади.
– Янги Ўзбекистонни қуришда касаба уюшмаларининг ҳам хизмати катта бўлмоқда, – дейди М.Данияров. – Қорақалпоғистон мисолида олиб қарайдиган бўлсак, касаба уюшмалари халқнинг ичига кириб, уларнинг дарди билан яшамоқда. Жорий йилда Мўйноқда «Оқ кема» болалар соғломлаштириш маркази ишга тушган эди. Энди ушбу марказ нафақат ёзда, балки, қиш ойларида ҳам халқга хизмат қилади. Шу ерда яна санатория ҳам қурилиши белгиланган. Бундан ташқари, Бўзатов туманида ҳам санатория қуришга топшириқ берилган. Айни пайтда туман ҳокимлиги билан биргаликда ер майдони ажратилиши масаласи ҳал этилаётир.
«Янги Ўзбекистон – Янги Касаба уюшмалари» тарғибот тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида, муассаса ва ташкилотларда бириктирилган масъуллар иштирокида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Е.Қаноатов, ЎзА