Европа чемпионлар лигаси мусобақаси жорий этилгандан то бугунги кунга қадар энг кўп гол урган футболчилар рейтинги эълон қилинди.
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолияти давомида 130 гол урган ҳолда мазкур рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой олди. Аргентиналик Лионель Месси 116 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, ушбу нуфузли мусобақада рақиблар дарвозасини 71 маротаба ишғол этган испаниялик Рауль Гонсалес фаолиятини якунлаган бўлса-да ҳамон учинчи поғонадан ўрин эгаллаб келмоқда.
Қуйида ЕЧЛ тарихида энг кўп гол урган 10 та футболчи рўйхати билан танишасиз:
1. Криштиану Роналду – 130та гол
2. Лионель Месси – 116та гол
3. Рауль Гонсалес – 71та гол
4. Роберт Левандовски – 68 та гол
5. Карим Бензема – 65 та гол
6. Рууд ван Нистелрой – 56 та гол
7. Тьерри Анри – 50 та гол
8. Андрей Шевченко – 48 та гол
9. Златан Ибрагимович – 48 та гол
10. Филиппо Инзаги – 4 6та гол
Маълумот учун, ушбу рейтингдан ўрин олган бир қатор футболчилар фаолиятини якунлаган ва ушбу жадвал ЕЧЛнинг ҳар бир учрашувидан сўнг ўзгариши мумкин.
ЎзА