Нукус шаҳрида янги форматдаги бозор – экобозор ташкил қилинади

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида экобозор ташкил қилинади. Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фақат фермер хўжаликларининг ўзидан сотиб олинади.
Нукус шаҳрининг инвестицион лойиҳалари хусусида хабар тарқатувчи «Нукус 24» телеграм каналида маълум қилинишича, экобозор шаҳар аҳолисини тоза, арзон ҳамда табиий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади. Бозорнинг қулай жиҳатлари маҳсулотлар бевосита етиштирувчи – фермер хўжаликларининг ўзидан сотиб олинади, полиз маҳсулотлари, мева, гўшт, нон маҳсулотлари, ичимликлар ва барча гастрономик эҳтиёжлар бир жойдан топилади, бозорда кенг савдо зали бўлиб, у кондиционерлар билан таъминланади, иситиш тизимлари, ихчам ва тоза витриналар, кўнгилли атмосфера, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун тиркамалар бўлади.
Экобозор Ўзбекистон шоҳ кўчаси бўйида ташкил қилинади.

 

Е.Қаноатов, ЎзА