Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбат тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди. 
 
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Турли даражаларда бўлажак икки ва кўп томонлама, жумладан, Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирлар жадвали ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган ҳолатга қарамай, Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари фаол ривожланиб бораётгани, маҳсулот айирбошлаш кўрсаткичи жорий йил январидан июлигача 163 фоиз ўсганини алоҳида таъкидладилар.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолиятини тиклаш бўйича келишувга эришдилар.

 

ЎзА