Аввал хабар берганимиздек, Осиё футбол конфедерацияси томонидан Аббосбек Файзуллаев “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” сифатида эътироф этилган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, айни кунларда терма жамоа таркибида Лаосда бўлиб турган футболчимизга ЎФА раҳбарияти томонидан ушбу мукофот тантанали равишда топширилди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 5-тур учрашувида Қатарга қарши баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу куни терма жамоамизнинг иккала голига ҳам Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.

Энди Сречко Катанец шогирдлари Лаос пойтахтида 19 ноябрь куни КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Жавоҳир Тошхўажев, ЎзА